06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Халқаро ҳамкорлик
7 Апр  2020 2058

Жаҳон банки молиявий кўмак кўрсатади

Ўзбекистон Республикаси билан Жаҳон банки ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил 6 апрелда Бош вазир ўринбосари, ташқи савдо ва инвестициялар вазири С.Умурзоқов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер билан видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА вазирлик манбасига таяниб.

Видеомулоқот чоғида мамлакатлараро ҳамкорлик платформаси доирасида аҳолини коронавирусдан ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга кўрсатган таъсирини юмшатишда Жаҳон банки кўмагининг имконияти ва механизмлари келишиб олинди.

С.Мюллер Жаҳон банки Ўзбекистоннинг инқирозга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун мобилизация қилиш ниятида эканини билдирди.

Ҳозирги кунда банк раҳбарияти соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасалари, бюджет кўмагини молиялаштириш учун зарур маблағларни тезкор ажратиш масаласини ҳам фаол кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Мазкур маблағлар жорий йилнинг март ойида тасдиқланган коммунал инфратузилмани модернизация қилиш лойиҳалари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини молиялаштириш учун белгиланган 700 миллион доллар миқдоридаги кредит линияларига қўшимча тарзда тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech