25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
13 Мар  2020 1062

ГЭСлар икки мамлакат эҳтиёжига хизмат қилади  

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш ва уни эксплуатация қилиш тартиби, ҳамда улушбай иштирок этиш шартлари тўғрисидаги Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини муҳокама қилишда давом этмоқда.

Хабарингиз бор, Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 МВт га тенг иккита ГЭС қуриш режалаштирилган.

Гидроэлектрстанцияларни босқичма босқич қуриш режалаштирилган: аввалига қиймати 282 миллион долларга тенг, қуввати 140 МВт  ташкил этувчи ҳамда 700-800 миллион кВт-саот электроэнергия  ишлаб чиқарувчи Ёвон ГЭСи қурилиши кўзда тутилмоқда.

Навбатдаги босқичда томонлар Фандарёда қиймати 270 миллион долларга тенг, қуввати  135 МВт ни ташкил этувчи ҳамда  500-600 миллион кВт-соат  электроэнергия ишлаб чиқарувчи ГЭС қуришни мўлжалланган.

Лойиҳани молиялаш халқаро молиявий ташкилотларнинг қарз ва грант маблағлари, шунингдек томонларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа ягона энерго тизимни қўллаб-қувватлашга ҳамда ГЭС ни бирга қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида қўшимча иш ўринларини яратишга, шунингдек электр энергияни тенг асосда Ўзбекистон ва Тожикистонга йўналтиришга кўмаклашади.

Таъкидлаш жоизки, гидроэлектростанциялар фақат Ўзбекистон эҳтиёжлари учун 1 400 миллион кВт.с экологик соф электр энергия ишлаб чиқаради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech