06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Бизнес
20 Мар  2020 544

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари диққатига!

 

Ҳурмартли тадбиркорлар! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида коронавируснинг мамлакатимизда тарқалишини олдини олишга бағишлаб ўтказилган йиғилишда 2020 йилнинг 16 март кунидан бошлаб, мамлакатимиз фуқароларнинг Давлат чегаралари орқали кириши ва чиқиши тақиқланган, шунингдек, ички туризмни ташкил этишни вақтинча тўхтатиб туриш тавсия этилган.

Шу муносабат билан, Сиздан, келтирилган саволнома бўйича маълумотларни тақдим этишингизни сўраймиз. Ушбу маълумотларни карантин даврида тадбиркорларга енгилликлар яратиш бўйича Ҳукумат ҳужжатларига асос сифатида фойдаланилишини инобатга олган ҳолда мутахассис сифатида тўғри ёндошиб тўлдиришингизни илтимос қиламиз.

Изоҳ: Сиз томонингиздан тақдим этилаётган маълумотлар учинчи шахсга ошкор этилмаслигини Қўмита ўз зиммасига олади.

 Маълумотларни 2020 йил 20 март соат 14:00га қадар license@uzbektourism.uz электрон манзилига юборилиши сўралади, деб хабар беради Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech