23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Мамлакатимизда
31 Янв  2019 2560

Талабалар шаҳарчасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳамда талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Ушбу ҳудудда шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, замонавий архитектурага мос пиёдалар йўлаклари, махсус велосипед йўллари, автомашиналар учун эса 400 ўринли автотураргоҳлар барпо этилмоқда. 5600 кв.метр автомобиль йўллари асфальт қилиниши муносабати билан автомототранспортлар қатнови чегараланади. 11 минг кв.метрга яшил майсалар ётқизилиб, 1,800 п/метр ирригация тармоқлари янгиланади. Талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида, замонавий ўриндиқлар ўрнатилади.

Олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари сабаб вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги узр сўрайди.

Ушбу қурилиш ишларини 15 кун муддатда якунига етказиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech