26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Саноат
14 Июл  2020 1090

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (437-сон, 10.07.2020 й.)

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги харажатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади:

- экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, шунингдек, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш;

- мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш;

- агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

- ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш.

Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 660-сон қарори ўз кучини йўқотди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech