11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби лавозимини бажаришга киришди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг қарорига биноан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби лавозимини бажаришга киришди, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги.  

В.Норов илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган ва Фавқулодда ва Мухтор Элчи мартабасига эга.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Норов жорий йилнинг июнь ойи бошларида Циндаода ўтказилган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ШҲТ бош котиблигига тасдиқланганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech