07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Долзарб
22 Мая  2020 453

Вирус ва жаҳон иқтисодиёти. 22 май янгиликлари

 АҚШда ишсизлик бўйича ариза берувчилар сони 38 миллионга етди, деб хабар беради Fox Business.

 

Жаҳон миқёсида коронавирус аниқланган беморлар сони 5 миллиондан ортди, деб хабар беради Johns Hopkins University ахборот манбаси.

Xinhua ахборот манбасининг хабарига кўра, Хитой ва ЖССТ коронавирусга қарши кураш мақсадида маблағ йиғиш учун Хайрия дастурини ишга туширган. Дастур“ЖССТ ҳимояси — Хитой акцияси остида COVID-19 га қарши бирдамлик ва чоралар жамғармаси” деб номланади.

Дубай савдо палатаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 70% корхоналар яқин 6 ой ичида фаолиятини тугатиши кутилмоқда деб хабар беради CNBC ахборот манбаи.

TASS тарқатган хабарга кўра, Россияда коронавирус туфайли иккинчи чоракда ЯИМнинг энг кескин пасайиши кутилмоқда — йиллик ҳисобда 9,5%.

Пандемия даври ноаниқ бўлган шароитда Хитой ЯИМ бўйича йиллик кўрсаткичларни белгиламайди. Қашшоқликни тўла бартараф этиш режаси қабул қилинди, деб хабар беради Asian Nikkei

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида COVID-19 га чалинган беморлар учун шифохоналарда жой қолмаган, деб хабар беради The Guardian.

Reutersнинг хабар беришича, “Toyota” компанияси даромади 80 фоизга пасайиши кутилмоқда. Авто ишлаб чиқарувчилар зарари қарийб 14 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech