21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Кейинги авлод
26 Июл  2019 908

Ўзбекистон учун ветеринар шифокорлар Беларусда тайёрланади

Витебск давлат ветеринария тиббиёт академиясида Ўзбекистон аграр соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш бўйича университетлараро факультет ташкил этилди ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти унинг ҳамкорига айланди.

Беларусь-Ўзбекистон факультетининг ташкил этилишидан олдин талабалар алмашинуви амалга оширилди, улар ўқишдан сўнг Ватанга қайтгач, ўз таассуротлари, илмий кадрлар тайёрлаш даражаси билан ўртоқлашдилар ва академиянинг улкан моддий базаси ҳақида сўзлаб бердилар. Бундан ташқари, улар Витебск университетининг магистратурасида ўқишни давом эттириш истагини билдирдилар. Ушбу факт СВМИ ректори Худойназар Юнусовни халқаро дўстликни мустаҳкамлашга ундаган, дея хабар беради «Витебские вести» газетаси.

Ташриф давомида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашдан ташқари, ректорлар ўқув дастурлари ва қўлланмаларини биргаликда тайёрлаш, ўзаро манфаатли илмий-тадқиқот лойиҳаларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Янги ўқув йилидан бошлаб, магистрантлардан ташқари, Ўзбекистондан ВДВТАга 20 дан зиёд талаба ўқишга келади ва улар «Ветеринария тиббиёти» ва «Ветеринария фармацияси» мутахассисликларини ўзлаштирадилар. Улар сўнгги икки курсга ўқишга кирадилар ва икки йил ўтиб, академик жараённи якунлашади. Диплом ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ комиссияда витебсклик ва самарқандлик мутахассислар иштирок этадилар.

Худойназар Юнусов, шунингдек, ватандошларининг ветакадемия негизида амалиёт ўташидан манфаатдор, чунки унинг баҳо беришича, бўлғуси ветеринар нафақат кенг билимга, балки юқори малакали кўникмаларга ҳам эга бўлиш учун у ерда ҳамма нарса бор.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech