30 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Туризм
7 Мар  2020 1811

Вертолет тижорати — туризмнинг зўр қаноти

«Airbus Helicopters» Ўзбекистонда ҳаво транспорти ривожига ҳисса қўшмоқчи.

Вертолёт ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган «Airbus Helicopters» Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Компаниянинг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари раҳбари Ральф Вэбер Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов билан кечган учрашувда шу ҳақида маълум қилди. Учрашув давомида томонлар 19-20 февраль кунлари Тошкентда ўтказилган «Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum» I Халқаро авиация форуми доирасида Ўзбекистонда вертолёт ташувларини ривожлантиришга оид эришилган келишувларни амалга ошириш йўлини муҳокама қилишди.

Вертолётлардан нафақат қутқарув ва тиббиёт мақсадларида, балки турли экскурсиялар, экстремал туризм турлари, қояга чиқиш, спортнинг тоғ-чанғи турлари кабиларни ташкил қилишда ҳам фойдаланиш эҳтиёжи мавжудлиги таъкидланди.

Музокара давомида юртимизнинг ушбу ҳаво транспортига бўлган эҳтиёжи таҳлилий мисолларда ўрганиб чиқилди.

Учрашув якунига кўра, томонлар вертолётлар ташуви, учувчи, механик, технологлар ва бошқа персонални тайёрлаш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш орқали Ўзбекистоннинг хусусий бизнес вакилларини фаол жалб қилиш бўйича қўшма комплекс лойиҳани ишлаб чиқишга келишиб олишди. Маълумот учун: «Airbus Helicopters» (собиқ «Eurocopter Group») — Франция-Германия компанияси, дунёдаги энг етакчи вертолёт ишлаб чиқарувчиларидан бири. «Airbus Group» концернининг шўъба корхонаси. Компания даромади 2018 йилда 6,0 миллиарддан ошиқ еврога ошган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амтбуот хизмати.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech