07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Рақамлаштириш
6 Мар  2020 1488

Инфратузилма рақамли тизим орқали

Жаҳонгир Ортиқхўжаев VEON телекоммуникация холдинги директорлар кенгаши ҳамраиси Каан Терзиоглу бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда рақамли технологияларни ривожлантириш, давлат хизматлари ва бошқа йўналишларга замонавий ахборот-коммуникция технологиялари ютуқларини кенг жорий этиш масаласи муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтнинг бугунги ривожланиш темпи, шаҳар инфратузилмаси янгиланиши жараёнида илғор технологияларни қўллаш аҳамиятли эканлиги ҳақида тушунча бера туриб, уларни татбиқ этишда албатта илғор давлатлар ва компаниялар билан иш олиб борилиши муҳимлигини билдирди.

Каан Терзиоглу VEON холдингида давлат хизматлари, хавфсиз шаҳар, трафикни бошқариш каби қатор йўналишлар бўйича энг яхши, самарали ва синалган ресурслар ҳамда ускуналар борлигини маълум қилиб, Тошкентнинг талаб ва эҳтиёжига кўра, уларни олиб келиш ва жорий этишда ҳамкорликда ишлаш таклифини билдирди. Шунингдек, пойтахтимизда рақамли кабел инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестиция киритиш режаси борлигини таъкидлади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech