22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,1 °C

Саломатлик
1 Апр  2019 1492

Велосипедда сайр қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлом турмуш тарзи тарғиботи борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, жорий йил 9 мартда Юриш куни, 16 мартда Юриш бўйича марафон куни ҳамда 23 март куни мамлакатимизда “Саломатлик сари қадам” куни ўтказилди. Ушбу оммавий тадбирлар аҳолида соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишини ошириб, жисмоний фаол бўлишга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Ана шу тадбирларнинг давоми сифатида вазирлик томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида жорий йилнинг 30 март куни юртимизда “Велосипедда сайр куни” ўтказилди.

Велосипед сайрининг инсон организмига фойдали томонлари жуда кўп. Аввало, тана аъзоларини “уйғотиб”, мушакларни фаоллаштиради. Педалларни айлантиришдаги ритмик ҳаракатлар сон, тос, болдир ва умуртқа поғонасини мустаҳкамлайди. Велосипед сайридан завқ олиш учун кам тезликда, мўътадил ҳаракат қилиш лозим.

– Велосипедда сайр қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, юракнинг жисмоний зўриқишларга чидамлилигини оширади. Қон айланиши ва модда алмашинувининг яхшиланишига олиб келади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элъмира Баситхонова. – Шу боис, доимий велосипедда сайр қилиш кўпгина касалликлар, жумладан, юракнинг ишемик хасталиги, инфаркт ва инсультдан сақланишга ёрдам беради. Нафас олиш ритмини ривожлантиришда ҳам велосайр муҳим ўрин тутади. Тез ва фаол нафас олиш ҳисобига қоннинг кислород билан тўйиниши ошади, ўпкада ҳаво алмашинувини таъминловчи метаболик жараёнлар яхшиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган оммавий велосипед сайрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати, ихтисослаштирилган марказлар ва клиникалар шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда коллеж ўқитувчи ва талабалари, ДСЭНМ, стационар  ва амбулатор-поликлиника муассасалари ходимлари фаол иштирок этишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech