25 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,1 °C

Халқаро ҳамкорлик
30 Сен  2019 2026

Валентина Матвиенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

1-3 октябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери  Нурдинжон Исмоиловнинг  Федерал Мажлис Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлиги бўйича парламентлараро комиссиясининг мажлиси  ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбирлармон доиралари кенгашларининг мажлиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Девони Таҳлилий ҳуқуқий бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech