15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
10 Июл  2020 758

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво чекинади

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво шароитларининг шаклланишига ўрта тропосферадаги кучсиз циклон ҳаракати таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда республиканинг марказий ва шарқий туманлари устида булутлар кўпаяди.

Республика бўйича об-ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Бугун ва эртага кундузи ҳаво ҳарорати 32-35 даражани мамлакатимиз шимоли, жануби ва чўл зонасида 37-39 даражани ташкил қилади. Тунги ҳарорат 19-24 даража атрофида сақланиб қолади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга кучайиши мумкин.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудида об-ҳаво қуруқ ва очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли туманларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Нисбатан салқин ҳаво оқими таъсири якшанба куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 19-24 даража атрофида, кундузи 32-37 даража бўлади, мамлакатимиз жануби ва чўл зонасида 39 даражагача исийди. Бундай ҳароратлар куннинг иқлимий меъёрларига яқин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech