25 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,5 °C

Энергетика
20 Мар  2020 1458

Ўзбекистонда бешта янги қудуқ ишга тушди

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «ERIELL Group» компанияси ҳамкорликда янги объектларни фойдаланишга топширди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидаги «Шимолий Бердақ» конида 77-сонли қудуқ, шунингдек шлейф газ қувурлари фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда  Устюртда «Арслон» конининг 18-сонли қудуғи, шунингдек шлейф газқувури фойдаланишга топширилди. Қудуқ «Арслон» конидаги мавжуд газ тўплаш шохобчасига уланган.

Қашқадарё вилоятида «Сомонтепа» конидаги 127-сонли қудуқ ишга туширилди. Шунингдек, шлейф газқувури барпо этилди.

Бундан ташқари, «Шўртан» конида 327-сонли қудуқ фойдаланишга топширилди, шунингдек шлейф газ қувури барпо этилди.

Бухоро вилоятида «Тўмарис» конининг 12-сонли қудуғи ишга туширилди, шунингдек шлейф газ қувури барпо этилди.

Кўрсатиб ўтилган қудуқларнинг ишга туширилиши Ўзбекистон Республикасининг газ-транспорт тизимига табиий газ узатилишини кўпайтириш имконини беради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech