03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Халқаро ҳамкорлик
22 Мая  2020 270

Қардошлик руҳи акс этган ёрдам

Туркия тақдим қилган сунъий нафас олдириш аппаратлари Тошкентга олиб келинди.

Туркия томонидан тақдим этилган инсонпарварлик юки ортилган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясига қарашли ҳаво кемаси 22 май куни Тошкентга етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Истанбул – Тошкент йўналишида парвоз қилган самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига қўнди. Мамлакатимизга етказилган инсонпарварлик юкини қабул қилиб олиш маросимида мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Мутахассислар фикрига кўра, Туркиянинг сунъий нафас олдириш аппарати бошқа кўплаб муқобилларига қараганда рақобатбардош ва юқори сифатга эга.

– Сунъий нафас олдириш аппарати ўпканинг ҳаво алмаштириш фаолияти бузилганда қўлланиладиган қурилма бўлиб, коронавирусга чалинган беморлар муолажаси жараёнида муҳим аҳамиятга эга, – дейди Тошкент шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Даврон Султонов. – Аппарат воситасида ёрдамчи ёки тўлиқ сунъий нафас олишга ўтиш ўпкада ҳаво алмашишини таъминлагани боис бемор аҳволи яхшиланишига эришилади. Туркиядан олиб келинган қурилма барча ёш тоифасидаги беморлар учун мўлжалланган.

Тиббий ускуналар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига COVID-19 коронавирусига қарши курашишда фойдаланиш учун топширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech