03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Хавфсизлик
7 Мая  2020 1051

Матиз канлга ағдарилди

2020 йил 5 май соат 23:30 да Сирдарё вилояти Сайхуноболд туманида 3 кишинингг умрига зомин бўлган ЙТҲ содир эилган. 31 ёшли ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Matiz» автомашинасида Сайхунобод тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада автомашина хайдовчиси, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли эркак ва 22 ёшли аёл киши ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech