01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Хавфсизлик
22 Апр  2020 6031

Чўпон ва қўйлар ЙТҲ қурбони

Бойсунда «Nexia» ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди.

Воқеа 21 апрель соат 02:00 да  содир этилган. 23ёшли ҳайдовчи «Nexia» автомашинасида Бойсун тумани «Темирдарвоза» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 39 автомобиль йўлининг 1334-километрида «Термиз-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган. Худди шу йўналиш бўйича қўйларни ҳайдаб кетаётган чўпоннни ва унга тегишли бўлган 21 бош қўйларни ҳамда 10 бош қўзиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 28 ёшли чўпон тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.   

Ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech