26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Саломатлик
9 Июл  2020 1208

Пойтахтда янги Сall-маркази иш бошлайди

Коронавирус пандемияси тобора авж олаётганлиги сабабли унга қарши кураш ва касалликдан ҳимояланиш тадбирларини кучайтириш бугуннинг энг муҳим ва долзарб тадбирларидан биридир.

Юртимизда жорий этилган карантин чекловлари доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан COVID-19 касаллигидан даволанаётган ва уй шароитида карантинга олинган юртдошларимизни алоҳида тиббий ахборот билан таъминловчи, улар ҳақида маълумотни ўрганиб турувчи Call-марказининг фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Call-маркази уй ва шифохона шароитида COVID-19 касаллигидан даволанаётган ва уй карантинига олинган юртдошларимиз, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларига тезкор ва аниқ ахборот кўмагини бериш ҳамда улар билан ахборот алмашинишга қаратилган.

Бошқа тоифага кирувчи фуқаролар, яъни ўзида бошқа касаллик аломатларини сезаётган, коронавирус инфекциясига чалинганликда шубҳада бўлган юртдошларимиз 1003 қисқа рақамига, турар жойлари бўйича тиббиёт муассасаларига, оилавий поликлиникага мурожаат қилишлари сўралади.

Ташкил этилаётган Call-марказига 10 июлда соат 9:00 дан 1 августга қадар 1105 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сall-маркази 24 соат давомида узлуксиз ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech