
Маданият
21
Авг 2019
3224
Тошкентда янги санъат маркази очилади
30 август куни Тошкентда янги санъат маркази очилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Учтепа туманида иш бошлайдиган “Sogdiana” санъат маркази пойтахтимизнинг маданият ва санъат аҳли ҳамда санъат ихлосмандлари учун ижод қиладиган, фикр алмашадиган, маҳорат дарсларини ўтказадиган ҳамда ўз санъатини намойиш қиладиган маскан бўлиши айтилмоқда.
Мазкур марказда ижодкорлар учун устахоналар, шоурумлар, галерея ва ижодий студия ташкил этилган.
Марказ очилиши билан бу ерда “Шарқ тақдимлари” номли кўргазма-савдоси иш бошлайди. Шунингдек, “Мақом” фильми тақдимоти ва маҳорат дарслари ўтказилади.