15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Биласизми?
16 Мар  2019 2539

Сербияда Никола Тесланинг мактубини топишди

Бу ҳақда «Адлигат» маданий-тарихий жамияти вакиллари маълумотига таяниб хабар тарқатди РАТА-ТАСС.

 

Ушбу мактуб 1934 йилнинг декабрида ёзилган ва Югославия қироллигининг Нью-Йоркдаги консули Радое Янковичга йўлланган. Ўз хатида Тесла келиб чиқиши серб бўлган ихтирочи-физик Михаил Пупин ҳақида ҳурмат билан гапирган. Аммо илгари улар ўртасида келишмовчилик мавжуд бўлган, деган фикрлар мавжуд эди.

«Бу мактуб икки йирик олим ўртасидаги зиддият ҳақидаги барчага маълум тарихни бутунлай ўзгартириб юборади ва Тесла ва серб олими Пупиннинг ўлимидан сал олдин ярашгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлайди. Бундан келиб чиқадики, хат ёзилган пайтида иккала олим ўртасида ҳеч қандай гина-кудурат бўлмаган ва бир-бири билан тезроқ учрашишни исташган. Мактуб ёзилганидан сўнг уч ой ўтиб, Пупин вафот этган», дея келтирилади манбада.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech