04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Таълим
30 Апр  2020 640

Ҳалол кадрлар тайёрлаш устувор вазифа

Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади.

«Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланди.

Шунингдек, Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва «юриспруденция» йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабул, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.

Фармонга кўра, давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади.

Фармон билан юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, ҳалол кадрлар тайёрлашни таъминлаш ушбу устувор йўналишлардан биридир, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech