20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,1 °C

Маданият
10 Апр  2019 2743

Самарқандда катта мусиқа фестивалига тайёргарлик бошланди

Шу йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

 

Дунё халқлари ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, мусиқа санъати анъаналарини ривожлантиришга қаратилган ушбу фестивалнинг нуфузини янада ошириш мақсадида 2019 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан ҳозирданоқ мусиқа фестивалига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди, деб хабар тарқатди Zarnews.

Жумладан, Регистон майдони атрофидаги уй-жойлар тартибга келтирилмоқда.

– Мажмуа атрофида 14 та кўп қаватли уй бор, – дейди вилоят Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш бош қармаси бошлиғи Рустам Сатторов. – Бу йил уй-жойларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш мақсадида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Шу маблағнинг 5,3 миллиард сўми таъмирлаш ишларига йўналтирилади.
Регистон кўчасидаги бешта уйнинг кўринишига (фасади) миллий тус – шарқона безак берилади. Уйларнинг орасида, орқа томонидан қўшимча равишда яна учта автотураржой, иккита болалар майдончаси, саккизта шийпон қурилади. Ҳозир бу ишлар жадал олиб борилмоқда. Ободонлаштириш ишлари шу ойнинг охирига қадар ниҳоясига етказилмшм режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech