05 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,8 °C

Ҳарбий
17 Июн  2020 2410

Москвадаги парадда юртимиз ҳарбийлари иштирок этади

Россияга ҳарбий парадда иштирок этиш учун дунёнинг 12 мамлакатидан ҳарбийлар келдилар.

17 июнда Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони армия генерали Олег Салюковнинг «Красная газета» газетасига берган интервьюсида Қизил майдондаги парадда иштирок этиш учун Россияга 12 мамлакатдан ҳарбий делегациялар кириб келгани ҳақида маълум қилган.

Унинг сўзларига қараганда, Ғалаба парадида Озарбайжоннинг, Арманистоннинг, Беларуснинг, Қозоғистоннинг, Қирғизистоннинг, Хитойнинг, Молдованинг, Монголиянинг, Сербиянинг, Тожикистоннинг, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг қўшинлари иштирок этадилар.

Россия федерацияси мудофаа вазирлигида қайд этилишича, Москвада бўлиб ўтадиган парадга тайёргарлик барча санитар талабларига риоя этилган ҳолда давом этади, барча иштирокчилар COVID-19 га тестдан ўтади.

Москва Қизил майдонида бўлиб ўтадиган ғалаба парадининг дастлабки тунги репетицияси 17 июнь соат 22-00 да бошланади. Унда 13 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ва 230 техника иштирок этади.

Кейинги тунги репетиция Қизил майдонда 18 июнда, бош репетиция эса 20 июнда бўлиб ўтиши режалаштирилган, деб хабар беради «Regnum».

1941—1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган Ҳарбий парад 24 июнда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech