07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
5 Мая  2020 670

Хайрия акцияси доирасида 70 миллион сўм маблағ келиб тушди

«Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида карийб 70 миллион сўм маблағ келиб тушди.

Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлиги ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳрида хайрия ёрдамини қабул қилиш пункти очилган. Бугуннинг ўзида пойтахт аҳолиси 1 000 нафардан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар устки кийимлари, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ-кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Кўнгиллилар барча нарсаларни йиғиб, Сирдарё вилоятига жўнатиш учун тайёрлаб қўйдилар.

Бундан ташқари, махсус очилган ҳисоб рақами (20212000100981895003) га бефарқ бўлмаган фуқароларимиз, хориждаги ватандошларимиз, бизнесменлар, турли ташкилот ва корхоналардан пул маблағлари келиб тушмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 70 миллион сўм маблағ келиб тушган.

Хусусан, жисмоний шахслардан:

Payme орқали («Хайрия» бўлими - «BizBirgamiz» логотипи) — 17 971 230 сўм;

Click орқали («Хайрия» бўлими - «BizBirgamiz» логотипи) — 8 894 440 сўм;

юридик шахслардан эса ҳисоб рақамга — 41 636 595 сўм миқдорида маблағ келиб тушган.

Йиғилган маблағларга зарур истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда бошқа буюмлар сотиб олинади.   

Барчага кўрсатаётган бағрикенглик ва эзгулик, «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акциясида иштирок этиш истагида бўлганликлари ва мураккаб аҳволда қолган сирдарёликларни қўллаб-қувватлаётганлари учун чуқур миннатдорлик изҳор этамиз.

Эзгулик ва савоб иш минг карра бўлиб қайтади!

 «Тезкор штаб»нинг телефон рақамлари: 91-572-11-00, 71-239-33-23, 97-157-80-65, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech