21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Мамлакатимизда
29 Янв  2019 1171

Навоий вилоятида тўртта кўприк қайта таъмирланди

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси»  ДУК буюртмачилигида – Навоий вилоятидаги 4 та кўприк реконструкция қилиниб, таъмирдан чиқарилди.

Таъмирланган кўприклардан бири – вилоятнинг Нурота туманидаги «Янгиобод» ва «Чўя» қишлоқларини боғловчи сой устидаги, 4Н380 автомобиль йўлининг 29,4-километрида жойлашган. Кўприкнинг узунлиги 36 п/м, эни 12 метрни ташкил этади.

4К 387 «Тошработ қ – Ғамхўр қ.» автомобиль йўлининг 8-километрида реконструкция қилинган, узунлиги 18 п/м, эни 13 метрни ташкил қилган яна бир кўприк – Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманлари ҳудудини боғлаб туради.

Навбатдаги – 4н374в автомобиль йўлининг 5-километридаги кўприк ҳам қайта таъмирланди. Мазкур кўприкнинг узунлиги 12 п/м, эни 10 метр, кўприкка кириш-чиқиш йўллари эса 40 метрни ташкил қилади.

Хатирчи тумани Зартепа қишлоғидаги «Аччисағоноқсой» қирғоқлари ёғингарчилик пайтида, сел келиши оқибатида кенгайиб кетгани боис, сой устидаги кўприк таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди. Ушбу кўприкда ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу билан бир қаторда кўприкнинг узунлиги 12 п/м дан 15 п/мга узайтирилди ҳамда тўлиқ қайта қурилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech