26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Саноат
16 Июн  2020 1380

Наманганда цемент ишлаб чиқарилади

 Наманган вилоятида чехиялик мутахассислар билан ҳамкорликда янги цемент заводи қуриш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилёр Ҳакимов ва Наманган вилояти раҳбарияти хорижлик сармоядорлар билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Музокаралар чоғида базальт тоғ жинсларига қайта ишлов бериш орқали улардан толали материаллар олиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида сўз юритилди. Чехиянинг «PSP Engineering» компанияси мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Ушбу компания цемент ва оҳак ишлаб чиқариш, металл рудалари, тоғ жинслари, қум, шағал тош, кўмир ва бошқа турли хилдаги материалларни қайта ишлаш бўйича корхона мажмуаси ва технологик йўналишлар учун машиналар ва асбоб-ускуналар етказиб беради, танланган технологияларни энергетика ва кимё саноатига жорий этади.

Музокаралар доирасида «PSP Engineering» компанияси вакиллари Наманган вилоятида цемент заводи қуришга тайёр эканини яна бир тасдиқлади. Бугун муҳандислик ва асосий лойиҳалаш бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

«Pro Euro Cement» МЧЖ қўшма корхонаси «Arona International b.v.» ва «PSP Engineering» иштирокида лойиҳа буюртмачиси сифатида фаолият юритади. Заводнинг қурилиши тахминан уч йил давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech