17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Энергетика
25 Окт  2019 609

Мўйноқда янги тизим ва дастурда ишлайдиган электр таъминоти корхонаси иш бошлади

Жорий йил март ойида “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти томонидан Мўйноқ туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси қурилиш ишлари бошланган эди. 23 октябрь куни ушбу замонавий мажмуа очилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги.

Бу ерда инновацион технологиялар асосида жиҳозланган, истеъмолчиларга узлуксиз хизмат кўрсатувчи уч қаватли замонавий бинода барча қулайликларга эга бўлган 120 ўринли холл ва заллар бунёд этилган. Мижозлар учун қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида маълумотлар электрон таблоларда акс этиб туради.

Шу билан бирга, бу ерда энергия таъминотининг автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий қилинди. Ушбу тузим мамлакатимиз электр тармоқлари тизимида ноёб бўлиб, оператив-диспетчерлик хизмати томонидан амалга оширилади. Бошқача айтганда, ушбу электр таъминоти тизимида корхона тасарруфидаги 5 мингдан зиёд хонадонга ва 300 га яқин юридик истеъмолчига хизмат кўрсатувчи 5 та  подстанция, узунлиги 564 километр бўлган 0,4/10 кВ ли электр узатиш тармоқлари, янгидан тортилаётган электр кабель симлари, шунингдек, 166 та трансформатор пунктининг электрон тарздаги схематик графиги мавжуд бўлиб, уларни назорат килиш  махсус “Радиомера” дастури асосида амалга оширилади. 

Ушбу дастур оркали туман ҳудудидаги барча подстанцияларга оид маълумотлар йиғилиб, оператив-диспетчер хизматига он-лайн режимида етказиб берилади.

Шунингдек ушбу дастур оркали 110/10 кВ ли “Орол”  подстанциясида ўрнатилган вакуумли включателни ҳам бошқариш имкони яратилди. Қорағалпоғистон Республикасида биринчи бўлиб жорий қилинган бундай қурилма подстанцияда юзага келиши мумкин бўлган барча авария ҳолатларининг олдини олиш, эксплуатация сарф-ҳаражатларини камайтириш имконини беради. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech