05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Энергетика
24 Фев  2020 2532

Электр транспорти ривожланишнинг янги босқичида

Энергетика вазирлигида Осиё тараққиёт банки маслаҳат кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда электр транспортини ривожлантириш истиқболи билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Осиё тараққиёт банки миссиясининг мақсади Ўзбекистонда электр транспортини ривожлантириш сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳат бериш, электр транспорт воситаларининг атроф-муҳитга таъсирини таҳлил қилиш ҳамда солиқ, тарифлаш, субсидия ажратиш каби соҳаларда жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий оқибатларни баҳолашдир.

Учрашув давомида техник ёрдамнинг асосий йўналишлари, жумладан жамоат ҳамда шахсий транспорт воситалари соҳасига электр транспорт воситаларини босқичма-босқич жорий эти ва бу борадаги зарур инфратузилмани ривожлантириш, қуёш энергиясига мос ёқилғи билан таъминловчи станцияларининг турларини аниқлаш, ресурсларни тежаш зарурияти ва батареялар ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар муҳокама этилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech