21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Биласизми?
5 Мая  2019 744

Хитой виртуал қароқчиликка қарши курашмоқда

«Cиньхуа» агентлиги ўтган йили бу мамлакатда асосий платформалардан 135 мингта онлайн мусиқа маҳсулотлари ва 110 мингдан ортиқ видеоклипларни ўчириб ташлаганди. Асосий сабаб - интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши борасидаги шубҳа.

ХХР маданият ва туризм вазирлиги маърузасида қайд этилганидек, ўтган йили мамлакатнинг тегишли органлари интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузилишига қарши курашни кучайтириб, йирик мултипликацион веб-сайтларни текширган ва натижада 17 мингдан зиёд асар ва 3324 онлайн-комикслар ўчириб ташланган.

Мобиль ўйинлар бозорига қаратилган кампания доирасида 36 та операторнинг 28 та мобиль ўйинлари бўйича текширувлар ўтказилган ва ҳуқуқбузарлар жазоланган.

2018 йилда Хитойда 2690 та корхона фаолияти тўхтатилган ва 198 та лицензия бекор қилинган.

Қора қутилар самолётдаги носозлик сабабларини тушунишга ёрдам беради

АҚШ миллий транспорт хавфсизлиги бошқармаси (NTSB) ходимлари «Boeing 737» самолётидан қора қутини чиқариб олдилар. Аввалроқ, у Жаксонвилл аэропорти яқинидаги сувга тушиб кетгани хабар қилинган эди.

Бошқарув раиси ўринбосари Брюс Ландсбергнинг айтишича, вашингтонлик экспертлар қора қутилардаги ёзувлар билан шуғулланади. Мутахассислар олдида яна бир вазифа – самолётнинг сувга ғарқ бўлган дум қисмидан экипажнинг сўзлашув регистраторини чиқариб олиш турибди, дея ёзади CNN.

Жорий йилнинг 4 май куни тунда «Miami Air» авиакомпаниясининг «Boeing 737»  самолёти Жаксонвилл аэропортида қўнган, лекин учиш-қўниш чизиғидан ўтиб кетиб Сент-Жонс дарёсига тушиб кетган.

Самолёт бортига АҚШ ҳарбийлари ва уларнинг оилаларини ва Гуантанамога ташриф буюрувчилар чиққанди. Бортда жами 136 йўловчи ва етти экипаж аъзоси бўлган. 21 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech