19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,6 °C

Транспорт
18 Июн  2019 1053

Ўзбекистондаги иикинчи мультибренд автосалон Қаршида барпо этилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида мультибренд автосалони ҳамда “Qarshi autocentre” МЧЖ автосервисининг қурилиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда “GM Uzbekistan” АЖ матбуот хизмати.

Ушбу автосалоннинг қурилиши компаниянинг хизмат доирасини кенгайтириш ва мижозларга қулайлик ва хизмат кўрсатиш дастурлари доирасида амалга оширилмоқда.

Қарийб 100 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини берадиган янги мультибренд автосалоннинг қурилиш ишлари 2019 йилнинг тўртинчи чорагида якунланиб топширилиши режалаштирилган.

Унда енгил автомобиллар билан савдо қилиш, юк тижорат техникаларини ва эҳтиёт қисмларни сотиш, шунингдек, Ўзавтосаноат таркибига кирадиган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга автосервис хизматларини амалга оширишга, сотувдан олдинги ва даврий техник ҳамда кафолатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Мультибренд автосалонининг 2200 кв.м кўргазма майдонида доимий равишда «GM Uzbekistan», «SamAvto», «JV MAN Auto – Uzbekistan» ва «UzAuto Trailer» миллий корхоналарининг Chevrolet, MAN, Isuzu ва Kamaz брендлари тақдим этилади.

Бундан ташқари, автосалонда автосуғурта, автомобиль рақамини рўйхатга олиш каби хизматлар кўрсатилади.

800 кв.м. майдонли сервис маркази замонавий техник ускуналар билан жиҳозланади ҳамда унда махсус тайёргарликдан ўтган юқори малакали мутахассислар фаолият юритади. “Qarshi autocentre” МЧЖ сервис станциясида ЎзАвтосаноатнинг барча брендларига кафолатли хизмат кўрсатилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Қашқадарё вилоятида битта расмий дилерлик корхонаси фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалон 2018 йилнинг 20 декабрь куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ишга туширилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech