10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,1 °C

Хавфсизлик
29 Мая  2020 1304

Хивада «Lacеtti» ва «Damas» тўқнашди

2020 йил 24 майда Хоразм вилояти Хива туманида инсон қурбонига сабаб бўлган ЙТҲ содир этилган.

Ўша куни соат 17:30 да ҳайдовчи 18 ёшли йигит отасига тегишли бўлган «Lacetti» русумли автомашинасини Хива тумани «Оқ кўл» маҳалласидан ўтган 4Р-157 А-сонли автомобиль йўлининг 15 километрида бошқариб бораётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Damas» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада «Damas» русумли автомашинасининг 35 ёшли ҳайдовчиси ҳамда 19 ва 32 ёшли йўловчилари тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 19 ёшли йўловчига кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

Шуниси ҳам қизиқки, «Laсetti» ни бошқариб келган шахс отасига тегишли автомашинани автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқарган.

Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech