26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Мамлакатимизда
19 Мар  2019 2238

Хивада яна иккита меҳмонхона, мусиқали фаввора ва амфитеатрли боғ барпо этилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайлик яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида Хива шаҳрида замонавий меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширилди, деб хабар беради жамият матбуот хизмати

“Хива-Локомотив” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иншоот 74 ўринли бўлиб, 41 турдаги ҳар хил (шу жумладан, 2-3 кишилик ва ВИП) хоналардан иборат. Бино икки қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттирган. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур меҳмонхона темир йўл вокзали ёнида бунёд этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан кўҳна кентда яна иккита меҳмонхона қурилмоқда. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган бўлиб, 56 ҳамда 84 ўринли. Ушбу иншоотларда сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар жаҳон стандартлари бўйича жорий этилмоқда. Хусусан, бу ерда ёпиқ турдаги бассейн, сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур меҳмонхоналардан Ичан қалъагача пиёда бориш мумкин, транспортга ҳам хожат йўқ. Бунёдкорлик ишлари якунлангандан сўнг бу ерда 85 та янги иш ўринлари яратилади. 

Шунингдек, шу кунларда темирйўлчилар томонидан “Хива-Локомотив” истироҳат боғини барпо этиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттраксионлар ўрнатилади. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500 дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда суний кўл ҳам қурилади.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech