03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Мамлакатимизда
30 Июн  2020 189

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Гулистон филиали очилди

Бугун 30 июнда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Гулистон филиали очилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов ва Сирдарё вилоят ҳокими Ф.Мирзаев иштирок этди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Гулистон филиали Президентимизнинг томонидан парламентга йўлланган Мурожаатномасида кўрсатилган муҳим ва долзарб вазифаларни ва «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Йили»да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифаларни бажариш асносида ташкил этилди.

Технопаркда маҳаллий ёшлар, тадбиркорлар, янги ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқаролар учун кенг қулайликлар яратилган. Жумладан, коворкинг маркази ва ўқув хоналари, бизнес инкубатор, киберспорт хонаси ташкил этилган.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Гулистон филиалининг умумий ер майдони 0,63 гектарни ташкил қилади. Икки қаватли, жами 1 600 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 100 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, 15 дан ортиқ ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатадиган корхоналарни жойлаштириш учун ҳам мўлжалланган.

Филиалда корхоналарга ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур инфратузилма, шу жумладан, юқори тезликдаги интернет, замонавий лабораториялар, коворкинг маркази, офис майдонлари рақамли технологиялардан фойдаланиш имконияти яратилиб, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатилади.

Маълумот учун: Сирдарё вилоятида «5 та муҳим ташаббус»нинг 3-ташаббус доирасида аҳоли, шу жумладан ёшлар учун компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ўргатишга мўлжалланган ҳамда замонавий инфратузилмага эга бўлган Рақамли технологиялар ўқув марказлари 2019 йили Мирзаобод туманида ва 2020 йилнинг июнь ойида Сайхунобод туманида ташкил этилган.

Марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, компьютер графикаси, робототехника ва ардуино қурилмасида ишлаш, веб ва мобил иловалар яратишга оид жами 19 та фан дастурлари ишлаб чиқилган.

Вилоятда жорий йил якунига қадар 4 та (Ховос тумани, Янгиер шаҳри, Оқолтин ва Боёвут туманлари) Рақамли технологиялар ўқув маркази, 2021 йил якунига қадар барча шаҳар ва туманларда жами 4 та (Сирдарё, Гулистон ва Сардоба туманлари ҳамда Ширин шаҳри) марказлар очилади ҳамда йилига 4 000 дан зиёд ёшларни ўқитиш ва ахборот технологиялари йўналишидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш имконияти яратилади.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech