
IT-хабарлар
20
Авг 2019
1038
Googleда носозлик кузатилди
Тизимдан фойдаланишдаги муаммолар бир неча мамлакатларда кузатилди, дея хабар беради «Downdetector» сервиси.
Шикоятлар АҚШ, Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Бразилия фойдаланувчиларидан тушган.
Сервиснинг маълумот беришича, 93 фоиз фойдаланувчи ҳисоб қайдномасига кира олмаган, 6 фоизи қидирув тизимидаги муаммолардан шикоят қилган.
Бундан олдин 12 август кечаси Google қидирув тизимида носозлик кузатилганди. Шикоятларнинг 17 фоизи тизимда авторизация билан боғлиқ ва фойдаланувчиларнинг 82 фоизи қидирув сўровини бажаришдаги муаммолардан шикоят қилган.