22 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Бу йил охиригача Гаага конференциясига ўтамиз

18-24 июнь кунлари Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нидерландияда бўлиб ўтаётган халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг 22-дипломатик сессиясида иштирок этмоқда.

Бенилюкс (Бенилюкс - Ғарбий Европада сиёсий, иқтисодий ва божхона иттифоқи бўлган ҳукуматлараро ташкилот. Бельгия, Нидерландия ва Люксембургни ўз ичига олади) мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, делегация таркибида Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суд, шунингдек, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази вакиллари ҳам бор эди.

Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси 1893 йилда ташкил этилган бўлиб, энг қадимги ҳукуматлараро ташкилотлардан бири ҳисобланади. Унинг мақсади - халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишда кўмаклашишдан иборат. Айни пайтда дунёнинг 82 давлати ташкилот аъзоларидир.

2019 йил март ойида Ўзбекистоннинг шу йил охиригача якунланиши кутилаётган конференцияга кириши жараёни бошланган.

22-дипломатик сессия якунларига кўра, Гаага конференциясининг фуқаролик ёки тижорат ишлари бўйича қабул қилинган хорижий судлар қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги Конвенцияни қабул қилиши режалаштирилмоқда.

Ташриф доирасида бир қатор икки томонлама, хусусан, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, шунингдек, ҳакамлик судининг доимий палатаси раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech