04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Мамлакатимизда
2 Мар  2020 5766

«Широкая Масленица» тинчлик ва бирдамликка чорлайди

Пойтахтимизнинг «Наврўз» истироҳат боғида Славян халқларининг миллий байрами — «Широкая масленица» ўтказилди.

Тадбир қизқарли викториналар, танловлар ҳам йиғилганларга манзур бўлди. Боғнинг икки тарафида чиқиш қилган «Калинушка» славян қўшиқ ансамбли, «Ветеран хор», «Қалбли куйлар», «Ивушка» халқ куйлари каби 20 га яқин санъат гуруҳлари танлов, ўйин-кулги билан барчанинг кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади. Рус маданий Марказининг ёш фаоллари рус халқ эртакларининг қаҳрамонларини акс эттирган томошаларни намойиш қилишди. Байрам меҳмонларига миллий таомлар — асал, калачи, чинакам самовар чойи таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ҳамкорликда Рус миллий маданий маркази томонидан ташкил этилган байрам тантаналари табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқликни тараннум этувчи дастур ва қизиқарли томошаларга бой бўлди.

Ўзбекистон ва Тошкент Митрополити Викентий байрамнинг асосий ғояларидан бири бу барча инсонлар бир-бирлари билан аҳил иноқ яшашлари, яқинларига ширин сўз бўлиб ёрдамини аямасликлари эканлигини таъкидлади. Шунингдек давлатимиз томонидан диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликка қаратилган эътиборни юқори баҳолади. Бу каби тадбирларни ўтказишда мамлакатимиз хукумати томонидан доимо амалий кўмак кўрсатилаётганини эътироф этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech