05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Яшил сайёра
25 Фев  2020 1397

Бахмалда Италия шафрани етиштирилади

Ўзбекистан савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов Италиянинг OPERA SRL компанияси Президенти Паоло де Анжелис билан учрашди.

Президент Паоло де Анжелис юртимизга ташрифини Жиззах вилоятининг Бахмал туманида шафран плантацияларини ташкиллатириш нияти борлиги билан изоҳлади.

Италиялик тадбиркор тақдим этган лойиҳанинг дастлабки қиймати 20 миллион долларни ташкил этиб, у 400 гектар ерда шафран ўсимлигини етиштиришга мўлжалланган.

Шафран гулсапсарлар туркумининг Crocus нави Crocus sativus L тури такрибига киради.

Дунё бўйлаб Crocus нинг деярли 85 тури тарқалган, лекин Crocus sativus L Ҳиндистон, Греция, Испания, Италия, Афғонистон, Озарбайжон ва Ўзбекистонда, шунингдек 90 фоизи Эронда етиштирилади. 

Шафран бугунги кунда фармацевтика ва парфюмерия соҳаларида ҳаридоргир. 1 килоргамм шафраннинг халқаро бозорда нархи 8 мингдан 30 минг еврогача туради. Албатта сифатидан келиб чиқиб, деб хабар беради Ўзбекистон савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech