14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Транспорт
10 Мая  2019 1458

Душанбе шаҳрида электрсиз ҳам юрадиган троллейбуслар қатнай бошлади

Улар маълум бир мақсад билан, яъни йўллардаги тирбандликларни каймайтириш учун харид қилинган.

«Контактсиз», деб номланган троллейбуслар Белоруссиянинг «Белкоммунмаш» заводида ишлаб чиқарилган. Мазкур транспорт воситаси электр тармоғида ва автоном режимда ҳам ҳаракатлана олади. Батареяларда сақланган энергия 15 километргача бўлган масофага етади, дея хабар беради ASIA-Plus.

Унинг техник тавсифлари:

- йўловчи сиғими - 90 киши;

- кузовининг узунлиги - 11,93 м,

- эни - 2,55 м.

Троллейбусларда ёнғин ўчириш тизими, ахборотни ёзиш ва сақлаш функциясига эга видеокузатув мосламаси, салон ичини шамоллатиш тизими ва ҳайдовчи кабинаси мавжуд.

Уларнинг «книлинг» тизимига (кириш-чиқиш осон бўлиши учун поли ергача тушади) ва ногиронлиги бўлганлар учун пандуслар (аппарель)ларга эгалиги айтилмоқда.

Тўртта троллейбус учун бир миллион доллар маблағ тўланган.

Бугун Душанбе кўчаларида еттита йўналиш бўйлаб 87 та троллейбус қатнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech