15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Мамлакатимизда
28 Мар  2019 2049

Тошкентдаги «Central Park»да 7 тонналик хайрия сумалаги тайёрланмоқда

Рекорд хажмдаги таом 30 март куни шаҳримиздаги “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига, аҳолимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонларига тарқатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

80 нафар ошпаз жалб этилган “Мега сумалак” лойиҳаси учун 1,25 тонна буғдой, 4 тонна ун ишлатилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ўзбекона қадриятларни тарғиб қилиш, шаҳримизга келган сайёҳларга сумалакнинг тайёрланиш жараёнини намойиш этиш ва кенг жамоатчиликни ушбу хайрли ишга жалб қилишдир.

“Мега сумалак” лойиҳаси Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech