29 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Энергетика
24 Фев  2020 2342

Газ қудуғи қайта ишга қўшилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нинг Бухородаги 8-сонли қудуғи таъмирдан сўнг қайта ишга қўшилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли

«Калта-кир» газ конидаги ишлатилмаётган қудуқлар фондида турган 8-сонли қудуқ тўла таъмирланиб, қайта ишга қўшилиши натижасида газ қазиб чиқариш ҳажми сезиларли ошди.

Қудуқда сув йўлларини ёпиш ишлари бажарилиб, 1084-1081 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилгандан сўнг, қудуқни ўзлаштириш натижасида саноат миқёсида кунлик 70 минг куб метр газ қазиб олинишига эришилди.

Маълумот учун: «Калта-кир» газ кони Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишлатишга туширилган, дея хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech