06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Транспорт
22 Мая  2020 480

Автомобилларимиз Беларусь бозорида

Беларусда Chevrolet бренди остида Uzauto Motors автомобиллари савдоси бошланди.

UzAuto Motors компанияси Беларусь, Қозоғистон ва Россия бозорларида Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаб юборган, деб хабар беради “Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати.

Беларусь Республикаси автомобиль бозорида Chevrolet бренди остида тақдим этилган илк моделлар Spark, Nexia ва Cobalt моделлари бўлди.

Автомобилларнинг биринчи партияси Chevrolet брендининг премиал автомобиллари расмий дилери саналадиган “Мультимоторс” автомарказига етказиб берилди.

UzAuto Motorsнинг Беларусдаги шериги ва оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларининг расмий дилери “Мультимоторс” компанияси қайд этишича, ушбу автомобилларнинг асосий афзаллиги нарх ва сифатнинг ажойиб мутаносиблиги, жумладан комплектациясидир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech