24 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Мамлакатимизда
4 Янв  2019 1467

Апрель ойида Тошкентда қонун баҳори бўлади

Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Суд ижрочилари халқаро иттифоқи президенти Марк Шмитц билан музокара олиб борди.

2018 йилнинг май ойида тўлақонли аъзосига айланган мамлакатимиз ва СИХИ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида фикр алмашдилар.

М.Шмитц Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатларига юксак баҳо берди ва 2018 йилнинг ноябрь ойида Парижда бўлиб ўтган СИХИ Мунтазам кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси делегациясисининг ташрифи якунлари самарали бўлганини таъкидлади.

Учрашувлар якуни бўйича Суд ижрочилари халқаро иттифоқи президенти 2019 йилнинг 11-13 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумига СИХИ делегацияси раҳбари сифатида ташриф буюришга тайёрлигини маълум қилди.

СИХИ -  суд ижрочилари фаолиятини халқаро миқёсда илгари суриш, унинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган нодавлат ташкилоти. Штаб-квартираси Париж шаҳрида жойлашган.

Ўз ахборотимиз

uihj.com сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech