25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Мамлакатимизда
3 Апр  2019 704

Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

 Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 30 март, 271-сон). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

  • бюджетдан ажратиладиган субсидиялар;
  • корхоналарнинг алкоголли маҳсулотлар улгуржи савдоси соф фойдасидан 5 фоиз миқдордаги ажратмалар;
  • “Энология лабораторияси” ДУК ва “Узумчилик ўқув маркази” ДУКнинг ажратмалари;
  • халқаро кредитлар ва грантлар.

Ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаганда алкоголли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи корхона ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз пеня тўлайди.

Жамғарма маблағларидан узумчилик ва виночиликни ривожлантириш учун фойдаланилади.

Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Агентлик директори томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ амалга оширилади.

Агентлик директори қишлоқ хўжалиги вазирига Жамғарма маблағлари тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисобот бериб туради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech