07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
16 Мая  2020 350

Узоқдаги ватандошларимиз унутилмайди

Саудия Арабистонидаги ватандошларимиз мурувват хайрия акциясини ўтказди.

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси кўмагида бир гуруҳ юртдошимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига мурувват хайрия акциясини ўтказди.

Риёз ва Жидда шаҳарларида вақтинча меҳнат қилаётган 75 нафар ўзбекистонлик дипломатик миссияга мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси туфайли маҳаллий иш берувчилар уларни иш ва вақтинча яшаш жойи билан таъминлай олмаётганини маълум қилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ўзбекистоннинг Риёз шаҳридаги элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси иш берувчилар билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказиши натижасида фуқароларимизга вақтинча турар жой ажратилди. Бироқ уларни озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи долзарб бўлиб қолаётган эди.

Саудия Арабистонидаги бир гуруҳ мурувватли юртдошларимиз мураккаб аҳволдаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи ашёлар билан таъминлаш мақсадида молиявий кўмак кўрсатяпти.

Шунингдек, фуқароларимиз мурожаатига кўра дипломатия ваколатхоналаримизда ташкил этилган Тезкор штаб томонидан уларни Ўзбекистонга қайтариш масаласи кўриб чиқиляпти. Бугунгача чартер рейсда Ватанга қайтиш истагини билдирган юртдошларимиз сони 127 нафарни ташкил этяпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech