01 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
28 Фев  2020 791

Самарқандда Ўзбек-ҳинд уруғчилик компанияси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистоннинг Гужарат штати ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Самарқанд вилоятида 20 гектар ер майдонида элита уруғлик ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган “Nath Bio-Genes” компанияси вакиллари билан учрашувда бу борада бажариладиган ишлар муҳокама қилинди.

Ерга қадалган уруғ нави яхши бўлмас экан, ернинг ҳосилдорлиги ҳам, деҳқоннинг меҳнати ҳам ўз аҳамиятини йўқотади. Ана шу мезон бугун уруғчилик соҳасида ҳам жаҳон тажрибасини ўрганиш зарурлигини кўрсатиб турибди.

Айни пайтда “Nath Bio-Genes” компанияси илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда элита пахта чигитини ишлаб чиқариш, саралаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этишга доир ташкилий масалаларни ўрганмоқда, — деди Инновацион ривожланиш вазири матбуот котиби Назокат Абдуқундузова. — Ўзбек-ҳинд уруғчилик қўшма корхонаси Пахтачи туманидаги “Mirzayev Shuxrat Kenjayevich” фермер хўжалиги негизида тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш йўли билан ишга туширилади ва Ҳиндистон технологияларидан фойдаланган ҳолда пахта, маккажўхори ва бошқа турдаги сабзавотнинг асл уруғликларини етиштиришдан то экспорт қилишгача бўлган жараённи қамраб олади.

Тадбирда меҳмонлар хориж инвесторларини мамлакатимизга кенгроқ жалб этиш мақсадида Ҳиндистоннинг йирик молиявий, ташқи иқтисодий ва саноат маркази бўлмиш Мумбайда Инновацион ривожланиш вазирлигининг ваколатхонасини очиш таклифини берди. Бундан ташқари, Андижонда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигидаги илғор технологиялар ва инновацион ишланмалар минтақавий кўргазмасида қилган иштироки ҳиндистонлик мутахассислар учун ҳудуд иқлими ва шароитини ўрганишга имкон беришини таъкидлашди.

Ташриф давомида Ўзбекистоннинг уруғчилик, ўсимликлар карантини ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган тегишли идоралари билан учрашувлар ҳали давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech