22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Бизнес
9 Мар  2020 2338

Нью-Йоркни забт этган ўзбек гиламлари

Америкада ўзбек тўқимачилик компаниялари маҳсулотларининг савдоси йўлга қўйилди.

2020 йил 2 мартда Нью-Йорк шаҳрида фирма гиламларини сотиш бўйича Самарқандда фаолият юритадиган «SAG» компанияси, ҳамда шойидан тўқилган тўқимачилик маҳсулотларини сотиш бўйича Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб борадиган «Gulnor» компанияси савдо уйларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонасининг берган маълумотига кўра, АҚШда сўнги икки йилда очилган иккинчи ўзбек савдо уйида ўзбек гиламлари ва шойидан тўқилган анъанавий тўқимачилик маҳсулотларининг сотуви ташкиллаштирилди. Савдо майдони, шунингдек юртимизда ишлаб чиқарилган ҳар хил товарларнинг, жумладан, кенг ассортиментдаги хонаки тўқимачилик маҳсулотларининг кўргазма ва ярмаркаларини ўтказиш учун «шоу-рум» сифатида ҳам хизмат қилади. Савдо уйига ташриф буюрувчлар ўзбек тўқиммачилик саноати маҳсулотларининг сифати ва хилма-хиллигини юқори баҳоладилар. Шунингдек, АҚШга етказиладиган товарларга талаб катта эканлиги ва уларнинг рақобатбардошлиги эътироф этилди. 

Ҳозирги вақтда Филадельфия ва Нью-Йорк шаҳарларидаги иккала савдо уйига ўзбек гилам ва тўқимачилик маҳсулотлари компаниялари томонидан етказилган товарларнинг дастлабки партияси умумий ҳажми 32 тоннани ташкил этиб, уларнинг қиймати 300 минг долларга тенгдир. Шунингдек, яна қўшимча 350 минг долларлик маҳсулотлар жўнатилган.

 Яқинда «Gulnor» компанияси Нью-Йорк шаҳрида дунёдаги ишлаб чиқарувчиларнинг тўқимачилик маҳсулотлари энг йирик кўргазмаси ва сотуви майдони — «NewYork NOW» халқаро кўргазмасида иштирок этди. Тадбирда дунёнинг 80 та мамлакатидан 2 300 дан ошиқ брендлар иштирок этдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech