01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Транспорт
4 Июл  2020 1021

Ўзбекистон юк ташишнинг электрон китобчасини жорий этади

Сўнгги йилларда Ўзбекистон транзитга кўмаклашишда, минтақада ва унинг ташқарисида савдо-сотиқни рағбатлантиришда энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Бу ҳақида Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (ХАТИ) Бош котиби Умберто де Претто Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев билан бўлиб ўтган видеоконференцияда айтиб ўтди.

 

Учрашувда таъкидланганидек, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ муаммоларга қарамай, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда юк ташиш (TIR Carnet) китобчаларидан фойдаланиш миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32% га кўпайди. Ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 2019 йил якуни бўйича ундан олдинги йилга нисбатан 46% ни ташкил этган эди.

У.Претто БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси доирасида юкларни автомобилда халқаро ташиш тизимини рақамлаштиришни (e TIR) қўллаб-қувватлагани, шу жумладан, 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаш бўйича Божхона конвенциясига 11-иловани жорий йилнинг бошида қабул қилинишида фаол иштирок этгани учун Ўзбекистон Ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.

Ўзбек томони ХАТИ билан яқин ҳамкорликни чуқурлаштиришдан ҳамда республиканинг халқаро транспорт коридорларида иштирок этиш географиясини кенгайтиришдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлади. Таъкидланишича, реал вақт режимида ишлайдиган ишончли халқаро электрон маълумотлар базасининг мавжудлиги ҳисобига ҳужжатларни қоғозда расмийлаштирмасдан юк ташишни жорий этиш божхона органлари ва ташувчиларнинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради, унинг хавфсизлигини оширади ва ушбу жараённи тезлаштиради, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Видеоконференция якунида иштирокчилар юкларни етказиб бериш босқичларида ва тажриба тариқасидаги «еTIR» ташишларни амалга оширишда COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech