29 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
1 Июл  2020 839

Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатларининг ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларини ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимча киритиш ҳақидаги Баённомани ратификация қилди

2020 йил 30 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисидаги ЎРҚ–624–сонли Қонун имзоланди.

Қонун ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech