21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

IT-хабарлар
21 Дек  2018 2081

Ўзбекистон робототехника бўйича олимпиадада иштирок этади

Филиппин пойтахти Манилада Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Халқаро работотехника олимпиадаси қўмитаси («IROC» - International Robot Olympiad Committee) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан юртимиздаги мазкур марказ қўмитанинг Ўзбекистондаги расмий вакили экани белгилаб қўйилди. Марказ ҳудудий танловларни ўтказишга масъул, Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олади ва унинг иштирокини таъминлайди, шунингдек, истиқболда турнирнинг юртимизда ўтказилиши ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.

Мазкур лойиҳадан мақсад – Ўзбекистонда робототехникани оммалаштириш, ёшларнинг инновацион технологияларга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, ижодий фикрлашни ривожлантириш, шунингдек, дунёнинг турли бурчакларидан истеъдодли ёшларни мамлакатимизга жалб этишдан иборатдир, дея хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.

Ўз ахборотимиз
Инновацион ривожланиш вазирлиги сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech