28 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Молия
20 Июл  2020 931

Ўзбекистон ислом қимматли қоғозларини жорий этадими

Барқарор тараққиёт мақсади (БТМ)га эришиш йўлидаги муқобил молиялаштириш модели сифатида ислом молиясини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Ислом тараққиёт банки ўртасида онлайн шаклда шартнома (Statement of Intent) имзоланди.

Имзолаш жараёни онлайн шаклда амалга оширилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

— Агентлик Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадларга эришишга кўмаклашиш мақсадида БТМни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги молиявий инструментлар, жумладан, суқуқ облигацияларини ишлаб чиқиш йўлидан собитқадамлик билан илдамлаб бормоқда, — дейди Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров.

— Ўзбекистон дунёнинг бошқа давлатлари қатори пандемия сабабли синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Шунга қарамай, мамлакат ҳукумати иқтисодиётни қўллаб-қувватлаб, инқироздан чиқиш ва тикланиш бўйича узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқмоқда, — дейди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска. —Агентликнинг янги, муқобил молиялаштириш воситаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш саъй-ҳаракатларида айни истиқболли ёндашувни кўришимиз мумкин. Ўзбекистонда «яшил» суқуқни жорий этиш бўйича қулай шароитларни яратиш чора-тадбирлари юқори баҳога сазовор, БМТТД бу йўналишда ҳамкорликка ва уни амалга оширишга тайёр.

Ислом тараққиёт банкининг Мамлакатлар учун дастурлар бўйича вице-президенти Мансур Мухтор Ўзбекистон тараққиёти йўлида молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан мамнун эканини таъкидлади.

Ушбу келишув Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори учун керакли пойдевор яратиш имконини беради. Шунингдек, янги молиялаштириш инструментини жорий қилиш учун ҳуқуқий ва институционал база яратиш ҳамда 2021 йилда ислом молиялаштириш инструментини чиқариш йўлидаги навбатдаги қадамларни амалга оширишга кўмаклашади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech